“Реал”: Пул катта бўлса, юлдузимиз Манчестерга боради

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида “Реал” ярим ҳимоячиси Карлос Каземирони трансфер қилмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Манчестерлик скаутлар Мадридда мана шу трансфер бўйича музокарага киришган.

Маълумотларга қараганда, “Реал” агар англияликлар мўмай пул таклиф қиладиган бўлса, бразилиялик футболчини ушлаб ўтирмаслигини билдирганини таъкидламоқда. Ўз навбатида, манчестерликлар Мадриддан кетишни истамаётган футболчини катта маош билан фикрини ўзгартириши мумкин.

Каземиро фаолияти давомида клублар миқёсида 458 та учрашувда 42 та гол урган ва 40 марта жамоадошларига голли пас узатган.

30 ёшли ўйинчининг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!